АсосийJamiyat

Париж-2024: Ўзбекистон лицензияларимиз сони 33 тага етди

'Париж-2024: Ўзбекистон лицензияларимиз сони 33 тага етди'ning rasmi

Пара таеквондо бўйича терма жамоамизнинг 5 нафар аъзоси якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритди.

Шу тариқа, айни пайтга қадар ўзбекистонлик пара атлетларнинг Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига қўлга киритган лицензиялари сони 33 тага етди.

Пара ўқ отиш – 3 та
Пара енгил атлетика – 19 та
Пара сузиш – 2 та
Пара каное – 2 та
Пара академик эшкак эшиш – 1 та
Пара велоспорт – 1 та
Пара таеквондо – 5 та

Эслатиб ўтамиз, Паралимпия ўйинларига лицензия берувчи асосий мусобақалар ҳали олдинда ва матонатли пара атлетларимиз яна кўплаб йўлланмаларни қўлга киритиши кутилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар