Глобал иқтисодий ўсиш 2023 йилдаги 2,7 фоиздан 2024 йилда 2,4 фоизга тушиши мумкин. Бу ҳақда БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти иқтисодий таҳлил ва сиёсат бўлими директори Шантану Мукержи брифингда маълум қилди.
“Бизнинг ҳисоботимизда 2023 йилда глобал ўсиш 2,7 фоизни ташкил этади. Аммо 2024 йил учун прогнозимиз 2,4 фоизга туширилди”, деди у.
Мукержи 2024 йилда инфляция “мақсадли 2 фоиз даражасига тушиши” кераклигини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, жаҳон иқтисодиёти ҳали “хавфли ҳудуддан” чиқмаган, бу эса ретсессияга олиб келиши мумкин.






