2024 йил 1 январдан бола туғилганидан сўнг, доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйилади.
Таълим соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шу жумладан тизим ташкилотларида иш жараёнини рақамлаштириш мақсадида:
- бола туғилганидан сўнг, доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйилади;
- мактабларнинг ҳар ўқув йили учун қабул режаси my.maktab.uz электрон платформасида шакллантирилади.
2023-2024 ўқув йилидан “Сирдарё тажрибаси” асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий “Баркамол авлод” болалар мактаблари ташкил қилинади.
2024 йил 1 январдан мактаб директорларини ҳар 5 йилда бир маротаба касбий сертификациялаш тизими жорий этилади.
Бунда, сертификациядан ўта олмаган директорлар белгиланган тартибда лавозимидан озод этилади.