Тошкент вилояти Экология бошқармаси Оҳангарон тумани ҳамда шаҳар бўлимлари томонидан назорат тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида Оҳангарон туманидаги "Геолог" МФЙ ҳудудида номаълум фуқаролар томонидан ноқонуний равишда сайроқи қушлар овланаётгани аниқланди. Ҳолат ўрганилганида ҳуқуқбузарликни фуқаролар M.M., M.M., Ф.A. содир этилганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва ҳар бирига БҲМнинг 10 баробари — 3 миллион 400 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.






