Голливуд актёри Кристиан Оливер ва унинг 10 ва 12 ёшли икки қизи ва учувчи Кариб денгизида авиаҳалокатга учраб ҳалок бўлди.
Пайшанба куни 51 ёшли актёр ва унинг қизлари Бекия оролидаги аэропортдан Сент-Люсияга кичик двигателли самолётда учиб кетишди. Кўтарилганидан кўп ўтмай, самолётда муаммолар юзага келди ва орол яқинида океанга қулади.
Сент-Винсент ва Гренадинлар қирғоқ қўриқлаш хизмати қутқарув операциясини бошлади, бироқ уринишлар бесамар кетди. Қутқарувчилар сувдан тўрт киши, жумладан учувчи, америкалик йўловчи ва унинг икки нафар қизининг жасадини олиб чиқишди. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
Интернетда самолёт ҳалокати акс этган видео пайдо бўлди. Гувоҳ томонидан олинган кадрларда кичик самолётнинг бурни пастга тушиб, катта тезликда сувга қулагани акс этган.
Кристиан Оливер 1972 йилда Германияда туғилган, у “Валькирия операцияси”, “Шақилдоқ илонлар” ва “Тезкор пойгачи” фильмларидаги роллари билан машҳур бўлган. Унинг филмографиясида 57 та фильм бор, деб хабар беради tengrinews.kz.