АсосийJamiyat

Тайванлик инвесторлар Нурота туманига 25 млн долларлик сармоя киритмоқчи

'Тайванлик инвесторлар Нурота туманига 25 млн долларлик сармоя киритмоқчи'ning rasmi

Бугунги кунда Бийдай Қизилқум ва Нурота тоғ тизмалари чорраҳасидаги Нурота туманида гранит ва мармар каби қурилиш материаллари, бентонитдек саноат хомашёси ҳамда олтин қазиб олиш ва қайта ишлаш саноат усулида йўлга қўйилиб, туман иқтисодиётида саноатнинг улуши ошиб бормоқда.

Яқинда Тайвандаги бир қатор компаниялар вакилларидан иборат инвесторлар Нурота тумани ҳокимлигида қабул қилинди.
Учрашувда меҳмонлар ўзларининг бизнес тақдимотларини ўтказиб, мезбонлар тақдим этаётган имконият ва салоҳият билан танишди.

Ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлиги бизга жуда маъқул. Энг муҳими, меҳнаткаш ва салоҳиятли меҳнат ресурслари мавжудлиги лойиҳаларимизни тезроқ ишга туширишимизга имкон беради, — деди “DATATEK TECHNOLOGY” Co., LTD. компанияси раҳбари Рей Ҳанг.

Тайванлик инвесторлар 25 млн. АҚШ долларига тенг бўлган инвестиция йўналтириб, “Сорбентлар” гуруҳига мансуб маҳсулотлар (фаоллаштирилган кўмир, сульфат кўмир, катионитлар ва анионитлар, техник углерод) ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш ҳамда мармар ва кварц тошига ишлов бериш, олтин қазиб олиш ва қайта ишлаш истагини билдиришган.

    Бошқа янгиликлар