1

Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди

ЖАМИЯТ 12.11.2016, 11:50
Теглар: Ўзбекистон, Сайлов
Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди. 

Учрашувни ЎзЛиДеПнинг Хоразм вилояти кенгаши раиси Ш.Сафарбоев очди. 

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар самараси Хоразм вилоятида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Жорий йилнинг 9 ойида ялпи ҳудудий маҳсулот 5,3 фоиз ўсган. Бунда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 20 фоиздан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 7 фоиздан ортгани муҳим омил бўлди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари кенг қўллаб-қувватланаётгани самарасида уларнинг вилоят иқтисодиётидаги улуши изчил ошиб, бугунги кунда 75 фоиздан зиёдни ташкил этмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди. 

Дастурда давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, макроиқтисодий барқарорлик ва изчил ўсиш суръатларини таъминлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, мамлакатимиздаги тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган устувор вазифалар белгиланган. Унда давлат идоралари фаолияти самарадорлигини ошириш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини ва одил судловни таъминлаш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, хусусий мулк ва тадбиркорликка янада кенг имконият бериш, озуқабоп ва экспортбоп экинларни кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини ошириш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. 

Учрашув видеоконференция шаклида ўтди. Урганч шаҳри ва вилоятнинг барча туманлари марказидан сайловчилар номзоднинг дастури юзасидан ўз фикрларини билдирди. 

Меҳнат фахрийси С.Искандаров, "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси Хоразм вилояти бўйича инспектори К.Ортиқов, Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Хўжаниёзова, меҳнат фахрийси Ж.Ўтамов, меҳнат фахрийси А.Вапаев, Хонқа педагогика ва спорт коллежи ўқувчиси З.Исмоилова ва бошқалар дастурда белгиланган вазифалар мамлакатимизни янада ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлади. Президент сайловига тайёргарлик жараёнлари миллий қонунчилигимиз ва халқаро демократик тамойилларга тўла мос равишда ўтаётганини қайд этди. Сайловчиларни 4 декабрь куни бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Шарҳлар

Туркияда мухолифат Эрдўғоннинг партиясини мағлуб этди

01.04.2024, 09:13

Аввал хабар қилганимиздек, якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимиятларга сайловлар бўлиб ўтди. Баённомаларнинг 93 фоиз санаб чиқилганда, Республика халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт...
Шавкат Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

18.03.2024, 10:51

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1