АсосийDunyo

Австралия MRH-90 вертолётларини фойдаланишдан чиқарди

'Австралия MRH-90 вертолётларини фойдаланишдан чиқарди'ning rasmi

Австралия ҳукумати Киев сўровига қарамай, ҳарбий ҳаво кучларига қарашли MRH-90 Taipan вертолётларини Украинага жўнатишдан кўра, уларни йўқ қилишга қарор қилди, деб ёзади ABC. Сабаби хавфсизлик ва эксплуатация билан боғлиқ муаммолар, дея қайд этади нашр.

Австралия 2023 йил сентябрида 47 та вертолётдан иборат паркини муддатидан 14 ой олдин истеъфога чиқаришини эълон қилган эди. Бунга сабаб шу турдаги самолётнинг июль ойида содир бўлган аварияси бўлган. Вертолёт АҚШ билан ҳамкорликда ўтказилаётган Talisman Saber йирик машғулотларида қатнашганди.

ABC нашрига кўра, вертолётларни 2037 йилдан олдин бекор қилиш режалаштирилган, бироқ парвозлар тўхтатилишига олиб келган кўплаб муаммолар туфайли қарор ўзгартирилди. Австралия АҚШдан Taipan ўрнини босувчи 40 та UH-60M Black Hawk вертолётларини сотиб олди.

Taipan хавфсизлиги бўйича жиддий шикоятларга қарамай, Киев 19 декабрь куни Канберрага ушбу вертолётларни топшириш учун расмий сўров юборди. Украина ташкилотлари Австралия федерацияси ҳамраиси Катерина Аргйру, уларни Украинага юбориш катта ўзгаришлар бўлишини айтди, чунки Россия ҳавода устунликка эга.

Украинанинг Австралиядаги элчиси Василий Мирошниченконинг айтишича, MRH-90 ни олишга ҳали ҳам умид бор, чунки Украина ҳукумати бу борада Австралиядан ҳали жавоб олмаган.

    Бошқа янгиликлар