Жиззах шаҳридаги “L.Sh.L.” МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли қоғозни қайта ишлаш цехида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан ноқонуний уланиб, тижорат мақсадида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келиб, 1,1 млн метр куб 857,2 млн сўмлик табиий газни ўғирлагани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан “L.Sh.L.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди.






