Самарқандда юк машинаси билан тўқнашган автобус ағдарилиб кетди.
Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Қайд этилишича, 16 январь куни соат 13:20 лар атрофида Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-47 “Булунғур-Ургут М-39” автомобиль йўлининг «Мерганча» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 64-km.da Исузу русумли транспорт воситаси билан «Чанган» русумли автомашиналар тўқнашуви оқибатида Исузу русумли автобус йўлнинг ўнг томонидаги ариққа ағдарилган.
Оқибатда автобус салонида бўлган ҳайдовчининг ёрдамчиси тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган ва енгил тан жароҳати олганлиги учун уйига жавоб бериб юборилган.
Айни пайтда Ургут тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






