1

Хатамжон Кетмонов cамарқандлик сайловчилар билан учрашди

ЖАМИЯТ 14.11.2016, 15:26
Теглар: Ўзбекистон, Сайлов
Хатамжон Кетмонов cамарқандлик сайловчилар билан учрашди

2016 йил 14 ноябрь куниЎзбекистон Республикаси президентлигига Ўзбекистон ХДПдан кўрсатилган номзод Хатамжон Кетмонов Cамарқанд вилоятида сайловчилар билан учрашди.

Учрашув,Самарқанд вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтди. Онлайн видео-конференция шаклида ташкил этилган учрашувда, вилоятнинг барча туманларидаги сайловчилар тадбирнинг бевосита иштирокчиси бўлдилар.

Тадбирни, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуғаппор Қирғизбоев очди ва олиб борди.

Дастлаб, номзоднинг ишончли вакили Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Саҳобиддин Арзиқулов, Хатамжон Кетмоновнинг таржимаи ҳоли билан йиғилганларни таништирди.

Шундан сўнг,  сўз Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод – Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, партия фракцияси раҳбари Хатамжон Абдураҳманович Кетмоновга берилди.

Хатамжон Кетмонов даставвал, салкам 3000 йиллик тарихга эга бўлган,рўйи замин сайқали, дунё цивилизациясининг йирик марказларидан бири ҳамиша навқирон Самарқанд ҳақида сўзлар экан, заминида азалдан фан ва маьрифат, диний ва дунёвий илм ривожланган Самарқанд шаҳри  2001 йили “Маданиятлар чорраҳаси бўлган шаҳар” сифатида ЮНЕСКО Бутунжаҳон маданий мероси объектлари рўйхатига киритилгани барчамиз учун юксак фахр ва ифтихор эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, мустақиллик йилларида янада обод ва кўркам гўшага айланган, яратувчанлик ва бунёдкорлик  аждодларидан мерос бу заминнинг меҳнаткаш ва  фидойи халқи ҳақида тўхталиб,бетакрор нонлари, заргарлик, каштачилик буюмлари, автомобиллари ва  гиламлари билан Самарқандни дунёга машҳур қилиб келаётган, вилоятдаги мислсиз ўзгариш ва ютуқларнинг асл сабабчиси қўли гул, тиниб тинчимайдиган, ўз ҳаётини ҳалол меҳнати ва ақл заковати билан безайдиган Самарқанд аҳли эканини эътироф этди. Ўз тарихи ва қадриятларини ҳурмат қилиб, шунга уйғун ҳолда замонавий ғоя ва ташаббусларни илгари суриб, юрт тараққиётига ҳисса қўшиб келаётган бундай одамларнинг, албатта, сиёсий онги ва тафаккури ҳам юксак бўлишига ишонч билдирди. Бу эса фуқароларнинг ҳоҳиш иродасини ифода этувчи  сайловлар жараёнида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг номзод, ўз Сайловолди дастури билан йиғилганларни таништирди. 

Жумладан, номзод ўз дастурида ижтимоий аҳамиятга молик товарлар ва хизматлар нархини шакллантириш устидан давлат ва жамоатчилик назорати самарадорлигини янада ошириш орқали нархлар ва тарифларнинг ўсиши инфляция даражасидан юқори бўлмаслигини таъминлаш, уй-жойларнинг ижтимоий мақбуллигини таъминлаш мақсадида, давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинадиган маблағларнинг бир қисмини турар жой фондини шакллантиришга йўналтириш механизмини такомиллаштириш масалаларига эътиборни кучайтириш ҳақида тўхталди.

Шунингдек, мамлакатимизда автотранспорт воситаларининг кўпайиб бораётганлиги натижасида йўллар, катта шаҳарларнинг кўчаларида тирбандликлар вужудга келишига барҳам бериш мақсадида тегишли инфратузилмани доимий такомиллаштириб бориш, пиёдалар йўлакларини капитал таъмирлаш, экологик тоза, соғлом турмуш тарзига замин яратувчи велойўлакларни қуриш зарурлигини таъкидлади.

Номзод дастури билан сайловчиларни таништирар экан, кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишда давлатнинг тартибга солувчанлик ролини мустаҳкамлаш, мазкур устуворликка амал қилган ҳолда, етакчи ижтимоий соҳаларнинг тижоратлашувини чеклаш, жамиятнинг барча аъзоларининг ишончли ижтимоий кафолатлари таъминланиши масалаларида бизнес масъулиятини ошириш лозимлиги ва бу вазифани рўёбга чиқаришда “Кучли ижтимоий ҳимоя – асосий мақсадимиз!” шиорига таянилиши ҳақида сўз борди.

Шундан сўнг асосий маъруза юзасидан бир қатор иштирокчилар сўзга чиқдилар.

Улар ўз чиқишларида номзод дастурида илгари сурилаётган ногирон болаларни зарур махсус адабиёт ва қўлланмалар билан таъминлашни ўз ичига оладиган инклюзив таълим тизимини янада ривожлантириш ва соҳа ўқитувчиларига имтиёзлар бериш, жисмоний имкониятлари чекланган (ногирон) талабаларнинг олий ўқув юртларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш, педагогик маълумотга эга, лекин бола тарбияси билан машғул бўлгани боис вақтинча ишламайдиган аёлларнинг оилавий мактабгача таълим тарбиячиси сифатидаги уй меҳнатини ташкил этишнинг қонуний асосларини яратиш масаласини қўллаб-қувватладилар. 

Бундан ташқари, сайловчилар, номзод Сайловолди дастурида фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг суд механизмлари оммабоплигини кенгайтириш ва мазкур масалаларда суд назоратини кучайтириш ҳисобига суд қарорлари ижроси сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, судларда ишларни кўриб чиқиш жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш. Фуқароларнинг судга мурожаат қилиши ва суд ҳужжатларини олишининг электрон тизимини кенг жорий қилиш бўйича берилган таклифларни ижобий баҳоладилар.

Шундан сўнг савол-жавобларга навбат берилди. Унда сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга номзод ва унинг ишончли вакилларидан атрофлича жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

Шарҳлар

Туркияда мухолифат Эрдўғоннинг партиясини мағлуб этди

01.04.2024, 09:13

Аввал хабар қилганимиздек, якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимиятларга сайловлар бўлиб ўтди. Баённомаларнинг 93 фоиз санаб чиқилганда, Республика халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт...
Шавкат Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

18.03.2024, 10:51

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1