Аралаш қоидалар бўйича собиқ ММА чемпиони Миша Тейт фаолиятини якунлаганлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Оламспорт” хабар бермоқда.
Америкалик жангчи 12 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида UFC 205 турнири доирасида Ракель Пеннингтонга кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйганди.
Ҳакамлар бир овоздан Ракелнинг ғалабасини таъминлашган эди. Миша Тейт дунёнинг энг чиройли жангчи-қизларидан бири ҳисобланади. У бир неча маротаба дунёнинг кўзга кўринган журналлари муқовасини безаган.





