1

Ўзбекистонда автомашиналар учун чиройли давлат рақамлари сотувга чиққани ростми?

ЖАМИЯТ 15.11.2016, 11:08
Теглар: Авто, Тошкент
Ўзбекистонда автомашиналар учун чиройли давлат рақамлари сотувга чиққани ростми?

Бир неча кундан буён ижтимой тармоқларда Ўзбекистонда автомашиналар учун чиройли давлат рақамлари сотувга чиққани ҳақидаги маълумотлар кенг муҳокама қилинмоқда. «Дарё»нинг Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасидаги манбаси автомобилларга чиройли рақамлар сотувга чиқарилиши ҳақидаги гап-сўзларни рад этди.

Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, биринчи тоифадаги «Платина» рақамларнинг (001, 005, 007, 500, 700, 555, 777) нархи энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баравари — 29 миллион 955 минг сўм қилиб белгиланган.

Иккинчи тоифадаги «Олтин» рақамлар (002, 003, 004, 006, 008, 009, 100, 200, 300, 400, 600, 800, 900, 111, 222, 333, 444, 666, 888, 999) энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари — 14 миллион 977 минг 500 сўм қилиб белгиланган.

Учинчи тоифадаги «Кумуш» рақамлар (010, 020, 030, 040, 050, 060, 070, 080, 090, 077, 101, 202, 303, 404, 505, 606, 707, 808, 909, 770) энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари — 7 миллион 488 минг 750 сўм қилиб белгиланган.

Тўртинчи тоифадаги «Бронза» рақамлар (011, 022, 033, 044, 055, 066, 088, 099, 110, 220, 330, 440, 550, 660, 880, 990, 701, 702, 703, 704, 705, 706, 708, 709, 717, 727, 737, 747, 757, 767, 787, 797) энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари — 2 миллион 995 минг 500 сўм қилиб белгиланган.

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасидаги «Дарё» манбаси ижтимоий тармоқлардаги чиройли рақамлар ва унга қўйилган нархлар ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Шарҳлар

Тошкентда талаба йигит 5 йилга қамалди

08.05.2024, 17:27

Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2 босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган...
Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1