АсосийDunyo

Кавказнинг кўп маданиятли ва бағрикенг мамлакати: Озарбайжон ва унинг дунёга тақдим этган уникал модели ҳақида биласизми?

'Кавказнинг кўп маданиятли ва бағрикенг мамлакати: Озарбайжон ва унинг дунёга тақдим этган уникал модели ҳақида биласизми?'ning rasmi

Бугунги мақоламиз Кавказнинг кўп маданиятли ва бағрикенг мамлакати, Жанубий Кавказнинг етакчи давлати - Озарбайжон ҳақидадир.

Озарбайжон ҳам Ўзбекистон каби кўп маданиятли ва толерант бир мамлакатдир. Жанубий Кавказда жойлашган, қадимий тарихга, бой маданиятга эга, Ўзбекистонга яқин, қардош ўлка бўлган Озарбайжон доим бетакрор табиати, мафтункорлиги, уникаллиги билан ажралиб туради.

Озарбайжон аҳолиси мусулмон, туркий тилли халқ бўлишига қарамасдан, ўлкада кўплаб маданиятлар намоён бўлади, миллат вакиллари истиқомат қилади, бир сўз билан айтганда, ўлкада кўп конфессияли бир жамият шакллангандир.

Мултикултурализм ва толерантлик тарихан озарбайжонликларнинг ҳаёт тарзи бўлиб, Озарбайжонда масжидлар, черковлар, синагогалар ҳеч қандай ҳасад ва ташвишларсиз ёнма-ён фаолият кўрсатаётган, кўплаб миллий ва этник озчиликларнинг тинч ва осойишта ҳаётда яшаётган мултикултурализм маркази сифатида бутун дунёга танилган ва қабул қилингандир.

Мамлакатнинг тарихий ривожланиш хусусиятлари, географик мақоми, аҳолисининг этник таркиби турли динларнинг мавжудлиги учун шароитлар яратди. Миллати, тили, дини, эътиқоди, одат-анъаналаридан қатъи назар Озарбайжонда барча одамлар тенг ҳуқуқларга эгадир.

Қадимий Ипак йўлида жойлашган, Ғарб ва Шарқ орасида кўприк ролини бажарган, Жанубий Кавказнинг етакчи давлати бўлган Озарбайжон тарих давомида турли динлар мавжуд бўлган жой бўлиб келган.

Озарбайжон халқининг кўп маданий ўтмиши нафақат халқнинг бугунги бағрикенг турмуш тарзи, балки улар яратган адабий-бадиий, илмий-фалсафий, сиёсий-ҳуқуқий манбаларда, ҳужжатларда ҳам ўз аксини топгандир.

Ҳозирда Озарбайжон модели, ўлканинг бағрикенглик тажрибаси бошқа ўлкаларга намуна бўлмоқда, уни ўрганиш муҳимлиги қайд этилмоқда ва бу жараёнлар Озарбайжоннинг муваффақаиятли сиёсатидан далолатдир.

Озарбайжонда бағрикенглик халқнинг миллий маънавий қадриятлари, тафаккур тарзидан келиб чиққан ҳолда, унинг бошқа миллатлар, самовий динлар ва турли маданиятларга нисбатан тарихан  бағрикенглик муносабатида бўлиши билан алоҳида ажралиб турадиган бир ўлка ҳисобланади.

Алоҳида даврларда Озарбайжон ҳудудида зардуштийлик, бутпарастлик, яҳудийлик, христианлик, ислом ва бошқа бир қанча диний жараёнлар кенг ёйилган, бу жараёнда улар муайян даражада ривожланиш босқичини босиб ўтган. VII асрдан бошлаб ислом дини дунёнинг турли ҳудудларида бўлгани каби, Озарбайжонда ҳам тарқалишни бошлаган. Тарихан кўп миллатли, кўп конфессияли давлат, исломий қадриятлар, кўп маданиятли анъаналар диёри бўлган Озарбайжонда миллий ва диний бағрикенглик давлат сиёсати даражасига кўтарилгандир. Этник ва диний хилма-хиллик ўлканинг миллий бойлиги сифатида қадрланади. Озарбайжонда давлат-дин муносабатлари юксак даражададир.

Озарбайжон турли маданиятларни ўзида акс эттирган тарихий ёдгорликларга эга мамлакатдир. Дунёнинг энг қадимий масжидларидан бири Озарбайжоннинг кўҳна шаҳри бўлган Шамахида 743 йилда бунёд этилгандир. Бундан ташқари, энг қадимий черковлардан бири - қадимги Кавказ Албанияси даврига оид бўлган черков Озарбайжоннинг яна бир қадимий шаҳри Шакин яқинидаги Киш қишлоғида жойлашгандир. Озарбайжон давлатининг юқори сиёсати натижасида мамлакатда масжидларнинг, правослов ва католик черковларининг, шунингдек синагогаларнинг қурилиши ва таъмирланишини                           қўллаб-қувватлаш ва бу ишни доимо эътибор марказида сақлаш ўлкани яна бир бора жалб этувчи, қизиқарли бир мамлакат сифатида дунёга танитмоқда. Асрлар давомида Озарбайжон ўлкада мавжуд бўлган сиёсий ва ижтимоий вазиятга қарамасдан бу бойликни сақлаб келмоқда.

 Мултикултурализмнинг турли моделлари - АҚШ, Швеция, Австралия, Канада каби турли моделлари бўлишига қарамай, Озарбайжоннинг дунёга тақдим этган модели бир қанча тараққий топган давлатлар томонидан рағбатлар билан қабул қилинмоқда ва намуна сифатида татбиқ этилмоқда. Бу модел тарихий илдизларга таянгани учун янада барақарордир.

АҚШ  давлатининг Юта ва Орегон штатлари Сенат ва Вакиллар Палаталари томонидан Озарбайжоннинг бағрикенглик моделини олқишлаган баённоманинг қабул қилиниши юқорида айтилганларга яққол мисолдир.

 Озарбайжон халқининг Умумий лидери Ҳайдар Алиевнинг ҳокимиятга қайтишидан сўнг ўлкада диний фаолият соҳасида мамлакатда барқарорликка эришилди, умуммилий лидер томонидан конфессиялар ўртасида ўзаро бағрикенглик муҳитини сақлаш ва мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган улкан ишлар диний эътиқодлар учун кенг имкониятлар эшигини очди ва натижада диний жамоаларнинг нормал фаолияти учун ҳуқуқий-маънавий шароит яратилди. “Озарбайжон модели” нинг кейинги муваффақиятли тарғиботи Президент Илҳом Алиевнинг иродаси ва ташаббуси билан олиб борилаётган сиёсатнинг натижасидир.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг эълон қилган “Мултикултурализм” ва “Ислом бирдамлиги” йиллари Озарбайжон давлатининг дунёда кечаётган жараёнларга қўшган қимматли ҳиссасидир. Озарбайжонда 2017 йилнинг “Ислом бирдамлиги йили” сифатида эълон қилиниши билан мусулмон ўлкалари, шу жумладан, тинчликпарвар инсоният учун платформа яратилди.  

Президент Илҳом Алиев ташаббуси билан ўтказилган “Ислом бирдамлиги йили” билан боғлиқ халқаро конференсияларни динлар ва маданиятлараро диалог платформасининг яратилишига катта имкониятлар бермоқдадир. Озарбайжон ҳам турли тадбирларга мезбонлик қилиши билан, қолаверса, дунёнинг турли мамлакатларида ўтказилган халқаро конференсияларда муваффақиятли иштироки, ислом бирдамлиги мустаҳкамланиши учун бу борада қилаётган самарали фикр алмашинуви ва ҳамкорликнинг кучайтирлишижараёнида фаол рол ўйнамоқдадир.

Бу контекстда 2017 йил октябр ойининг 18 кунида Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкент шаҳрида “Ислом бирдамлиги Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлиги тимсолида” мавзусида ташкил қилинган халқаро конференсиянинг аҳамиятига катта эътибор қаратмоқ лозим.

Мусулмон уйғонишида муҳим рол ўйнаган Озарбайжон ва Ўзбекистон Шарқ билан Ғарб орасида бирлаштирувчи кўприк бўлиб, турли маданият, динларнинг ва конфессияларнинг ривожига ҳисса қўшгандир. Бугунги кунгача сақланиб келинаётган бағрикенглик, маданий-этник ранг-баранглик, бағрикенглик муҳити халқларимизнинг маънавий бойлигини кўрсатган тарихий ютуқдир. Бугун бағрикеглик ва мултикултурализм каби тарихий анъаналарга содиқ қолган давлатларимиз халқаро майдонда Ислом дунёси ва бошқа давлатлар билан муносабатларнинг мустаҳкамланишига бирдек аҳамият қаратмоқда.

 2011 йилдан бошлаб, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг ўз ташаббуси билан ҳар икки йилда бир Бокуда Бутунжаҳон маданиятлараро мулоқот форуми ўтказилади. Бу форумлар ЮНЕСКО, БМТ нинг Сивилизациялар алянси, Европа Кенгаши, Европа Кенгашининг Шимол-жануб маркази, Ислом дунё таҳсил, илмий ва маданий ташкилоти, Жаҳон сайёҳлик ташкилоти томонидан ташкил этилади. Ҳайдар Алев фондининг Парижда, Москвада, Берлинда, Римда, Ватиканда ташкил этган тадбирлари ўлкамизнинг мултикултурализм моделининг тарғиботида муҳим рол ўйнаган.

Озарбайжоннинг қўллаб-қувватлаши билан Парижнинг Лувр музейида Ислом маданияти бўлимининг очилиши, Ватиканда илк бора мусулмон ўлкаси – Озарбайжон кўргазмасининг ташкил этилиши ўлкамизнинг маданиятлараро мулоқотга, шунингдек исломий маданиятга бўлган ҳурматидир. Ислом Бирдамлиги ўйинларини ўтказиш учун Бокунинг танланиши эса бунга яққол мисолдир.

Динлараро, маданиятлараро мулоқот ва ҳамкорликка катта аҳамият қаратган Озарбайжоннингбиринчи вице-президенти Меҳрибон хоним Алиеванинг фаоллияти ҳам давлатимизнинг глобал миқёсдаги масалаларнинг ечимига қўшаётган ҳиссасини оширмоқда.

Бағрикенгик анъаналарининг тарғиботида, миллий-маданий ва маънавий мероснинг танитилишида, шунингдек дунёнинг турли бурчакларида кўргазмларнинамойиш қилишда Ҳайдар Алиев фондининг катта хизматлари бор. Озарбайжон мултикултурал анъаналарнинг сақланиши, тарғиботи билан боғлиқ Ҳайдар Алиев фонди муҳим лойиҳаларни амалга оширади. Ушбу лойиҳалар Озарбайжон мултикултурализмининг бир ўлка доирасида ёпиқ ривожланишини эмас, балки дунёда динлар ва маданиятлар хилма-хилликда фаолият кўрсатишини амалга оширади.

Меҳрибон хоним Алиеванинг ташаббуси билан ўтказилган “Маданиятлараро мулоқотда аёллар ролининг кучайтирилиши”, “Глобаллашув шароитида маданиятларнинг роли”, “Кўп маданиятли дунёда тинч-тотув яшаш”, “Озарбайжон – бағрикенглик макони” лойиҳаларини алоҳида қайд этиш керак.

 Озарбайжон ўзининг этнографик хилма-хиллиги билан алоҳида ажралиб туради. 2009 йилнинг аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Озарбайжон аҳолисининг 8,4 % ини милий озчиликлар, кам сонли халқлар ва этник гуруҳларнинг вакиллари ташкил этади. Умуман олганда ўлкада 30 дан ортиқ кам сонли халқнинг ва этник гуруҳларнинг вакиллари яшайди. Озарбайжонда яшаган ҳар бир халқ вакилларининг маданияти, маънавий қадриятлари турли қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади. Дин, эътиқод озодлиги Озарбайжонда тўлиқ шаклда таъминланади. Бу ерда турли миллат ва элатлар, халқлар, дин ва конфессиялар, маданият вакиллари меҳрибон, дўстлик, қардошлик муҳитида яшайди. Мамлакатда мунтазам равишда ўтказилувчи фестиваллар, конференсиялар, кўргазмалар ҳам инсонларнинг биргаликда яшашлари нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эгадир.

 Озарбайжон Республикасида ихчам шаклда турли этнос вакиллари яшайди ва уларнинг ҳар бири ўз моддий ва маънавий маданиятини, тилини, тарихий хотирасини, менталитетини, этник ўзини ўзи англаш ва этнопсихологиясини сақлаб қолган ўзига хос хусусиятларнинг ташувчиларидир. Этник озчиликларга маҳаллий аҳоли билан бир хил маданий ҳуқуқлар ва ўлканинг маданий меросидан фойдаланиш ҳуқуқиберилгандир.

Этник озчиликларнинг ихчам яшаган ерларида умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида она тили ўқитилади: ўқув дастурлари ва дарсликлар, фолклор ва шеърий тўпламлар, бадиий адабиётлар муайян тилларда нашр этилади; газета ва журналлар чиқарилади, давлат миллий театрлари, бадиий жамоалар фаолият юритади.

 Давлат-дин муносабатларининг замонавий Озарбайжон модели доирасида барча динлар қонун олдида тенг мақомга эгадир. Давлат мамлакат фуқароларининг кўпчилигини ташкил этадиган мусулмонлар ҳуқуқларини таъминлаш билан бирга, республика ҳудудида тарқалган барча анъанавий динларга ҳам эътибор қаратади. 

Президент Илҳом Алиев доимий тарзда ўлкада яшаган халқларнинг, диний жамоаларнинг вакиллари билан учрашув ўтказади, уларнинг эҳтиёж ва муаммолари билан қизиқади, миллий ва диний байрамлари муносабати билан табрик йўллайди.

Шу тариқа, республикада турли этник гуруҳларнинг яшаши учун барча шарт-шароитлар яратилгандир.

Лекин, шуни ҳам айтиш керакки, Озарбайжонда маданий хилма-хиллик этник озчиликларнинг шунчаки жамланмаси сифатида тушунилмайди, балки Озарбайжон умуммиллий бирдамликни ривожлантириш учун қулай муҳитдир.

Бошқача сўз билан айтганда, этник, диний ва бошқа мансублигидан қатъи назар мамлакатда яшовчи ҳар бир фуқаро Озарбайжоннинг бойлигидир.  

    Бошқа янгиликлар