АсосийDunyo

Қирғизистон ва Хитой чегарасида 5,6 магнитудали бир неча зилзила содир бўлди

'Қирғизистон ва Хитой чегарасида 5,6 магнитудали бир неча зилзила содир бўлди'ning rasmi

Қирғизистон ва Хитой чегарасида 5,6 магнитудали бир неча зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Сейсмология институти хабар берди.

Унга кўра, биринчи зилзила энг кучлиси бўлди. 2:01 да зилзила магнитудаси 5,6 ни ташкил этди. Шундан сўнг, 4 дан 5 гача бўлган ер қобиғининг навбатдаги тебранишлари содир бўлди. Охирги ер ости силкиниши 14:17 да қайд этилди. 

Сейсмологларнинг аниқлашича, ер ости силкинишлари ўчоғи Хитойда, 23 январь куни 7 балли кучли зилзила содир бўлган жой яқинида бўлган. Географик жиҳатдан яқинлиги туфайли барча ер ости силкинишлари Қирғизистонда ҳам сезилган. Зилзила ўчоғига энг яқин қирғиз аҳоли пунктларида ер қобиғининг тебраниш интенсивлиги 2,5 дан 4,5 баллгача бўлган. 

    Бошқа янгиликлар