АсосийJamiyat

Пахтачида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган хонадон аниқланди

'Пахтачида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган хонадон аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Бўстон” МФЙдаги хонадонда яшовчи М.А. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, қўлбола усулда ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, 540 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 1 790 кг. пахта чигити ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар