1

Ўзбекистонда суд ижрочиларининг ишини назорат қилувчи “E-ijro” электрон дастури яратилди

ЖАМИЯТ 16.11.2016, 14:11
Теглар: Суд, Ўзбекистон
Ўзбекистонда суд ижрочиларининг ишини назорат қилувчи “E-ijro” электрон дастури яратилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаментида “Суд департаментининг фаолияти, тизимда замонавий ахборот технологияларининг татбиқ қилиниши ҳамда келгусида амалга ошириладиган вазифалар” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда

Тадбирда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида судлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Бундан кўзланган асосий мақсад –фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни кучайтириш, одил судловни таъминлашдир. Бу жараёнда судлар томонидан қабул қилинган ҳужжатларнинг ўз вақтида, сўзсиз ижро этилиши жуда муҳим. Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этувчи алоҳида тузилма фаолияти йўлга қўйилгани шу мақсадга хизмат қилаётир. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуни бунда муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда. 

Суд департаменти ушбу қонун ижросини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошираётир. 2009 йил 14 январда қабул қилинган “Ижро иши юритиш такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун асосида ижро ҳужжатини ўз вақтида ижро этмаганлик учун жавобгарликнинг кучайтирилгани соҳадаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлаётир. 

Ушбу қонунда суд ҳужжатларини ижро этмаган жисмоний шахсларнинг жавобгарлиги белгиланиб, бундай қилмишни содир этган мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги кучайтирилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ижро ҳужжатини ижро этмаслик, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонун талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи моддалар билан тўлдирилди. 

Бу мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижро этилиши, жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда. 

Тизимда кейинги йилларда суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими, суриштирув секторлари ҳамда суд ижрочиларининг фаолиятида компьютер, ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни таъминлаш мақсадида ахборот таъминоти ва мол-мулкни қидирув бўлими ва секторлари ташкил этилди. Ҳужжатларнинг ижросини ўз вақтида таъминлашга қаратилган ўзаро электрон ахборот алмашиш ҳамда суд ижрочиларининг ишини назорат қилиш, мониторингини амалга ошириш имконини берувчи “E-ijro” электрон дастури яратилди. Унда 5 миллиондан ортиқ ижро ҳужжати рўйхатдан ўтказилган. 

Суд департаментининг расмий веб-сайти аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга, муҳими, ижро самарадорлиги ошишига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Масалан, мазкур веб-сайт орқали фуқаролар хорижга чиқиши вақтинча чекланган ёки чекланмагани хақида билиши мумкин. Унда қабул кунлари ва ишонч телефонлари, электрон мурожаат юбориш имконияти, сотувга чиқарилган кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари ҳақидаги ва бошқа маълумотлар ўрин олган. 

Тадбирда ижро иши йўналишлари, уни амалга ошириш механизми, ундирувдаги муҳим жиҳатлар ҳамда соҳадаги бошқа янгиликлар ҳақидаги саволларга жавоб қайтарилди.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Тошкентда 100 нафар одамни алдаб, 55 нафарини хорижга юборган жиноий гуруҳга суд ҳукми ўқилди (видео)

30.11.2022, 21:19

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида 100 нафар жабрланувчини ишончига кириб, қарийб 550 миллион сўмни талон тарож қилган 3 нафар судланувчига оид жиноят иши...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1