"Наушник" таққан 34 ёшли аёлни поезд уриб кетди. У воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақида "Миллий" телеканалида хабар берилди.
Маълум қилинишича, ушбу фожеа 30 январь куни Тошкент вилоятидаги Оҳангарон темир йўл ҳудудида содир бўлган. Ҳодиса юз берган пайт аёл ишдан уйига қайтаётган бўлган.
У пиёдалар йўлаги қолиб, қулоғида қулоқчин билан темир йўлида юради. Шу сабаб ортидан келаётган поезд овозини эшитмайди ва поезд уриб кетиши натижасида олган оғир тан жароҳатлари сабаб вафот этади.
Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.