Бугун, 8 февраль куни блогер Аброр Мухтор Алий ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаганликда айбланиб ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Диний блогернинг қўлга олиниши “кўча” болаларига қарши ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” тадбири билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.
Блогер ижтимоий тармоқлардаги чиқишларидан бирида “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида қўлга олинган “Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган Саидазиз Саидалиев билан яқин эканини айтганди.
Ҳа, Саидазиз менинг яқин укам, дедим. Унинг гапига туриб бера олишини кўрганман. У мен учун керакли пайтда туриб берган, мен ҳам унга керакли пайтда туриб бераман, — деган эди Аброр Мухтор Алий.
Эслатиб ўтамиз, Саидазиз Саидалиев ўтган йил охирида қўлга олинган эди. У Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан айбланмоқда.






