Бу ҳақда ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Маълумотларга кўра, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди қарори билан, таниқли блогер ва диний воиз Аброр Мухтор Алий (Аброр Абдуазимов) маъмурий иш доирасида қамоққа олинган.
У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194- ва 195-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этишда айбли деб топилгани айтилмоқда.