1

Алексей Навалний қамоқхонада вафот этди

ДУНЁ 16.02.2024, 17:19
Алексей Навалний қамоқхонада вафот этди

Россия мухолифати етакчиси Алексей Навалний қамоқхонада вафот этди. Бу ҳақда Ямало-Ненецк автоном округи Жазони ижро этиш федерал бошқармаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, Навалний сайрдан кейин ўзини ёмон ҳис қилиб, ҳушини йўқотган. Унга кўрсатилган биринчи ёрдам самара бермаган.

"2024 йил 16 февраль куни 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясида маҳкум Навалний А.А. ўзини ёмон ҳис қилди, дарҳол ҳушини йўқотди. Зудлик билан муассаса тиббиёт ходимлари етиб келди ва тез тиббий ёрдам бригадаси чақирилди.

Кўрсатилган жонлантириш амалиёти ижобий самара бермади, тез ёрдам врачлари маҳбуснинг ўлимини қайд этди", — дейди Жазони ижро этиш федерал хизмати.

Сиёсатчи ўлими ҳақидаги хабардан кўп ўтмай унинг ўлимига тромб кўчиши сабаб бўлгани ҳақида экспертиза хулосаси ҳам эълон қилинди.

Маълумот учун, Алексей Навальний Россия президенти Владимир Путиннинг энг ашаддий танқидчиларидан бири ҳисобланарди. У 2018 йил март ойида бўлиб ўтган Россия президенти сайловларида иштирок этиш ниятини эълон қилганди. Аммо, судлангани сабаб сайловда қатнашолмаган.

Навальний 2023 йил 4 августда экстремистик жамиятни яратиш, экстремистик фаолиятни молиялаштириш ва интернетда экстремизмга чақиришда айбланиб, 19 йилга қамалганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1