Интернетда оммалашган Reddit форуми фойдаланувчиси ёпиқ турган ошхона шкафидан ағанаб кетаётган ликопчалар акс этган суратни ўз саҳифасига жойлади ва бошқа фойдаланувчилардан қандай қилиб идишлар синмаслигига эришиш мумкинлиги ҳақида сўради. Публикация муаллифи бу жумбоқни ечиш йўлини 8 соат излади. Бироқ бу изланиш беҳуда кетди, деб хабар беради “Вести”.
Қайд этиш жоизки, Reddit`нинг бошқа фойдаланувчилари пост муаллифига астойдил ёрдам беришга уринди.
“Шкаф ойнасини синдиринг, шундагина ликопчаларни асраб қолиш мумкин”,—деб ёзди фойдаланувчилардан бири.
“Яхшиси уйингни сот, бу бошқотирмани ечиш ҳақида уйнинг янги эгаларпи ўйласин”,—деди “маслаҳатчи”лардан бири. Яна бир интернет фойдаланувчиси эса бутун ошхонани пар ёстиқлар билан тўлдиришни маслаҳат берди.
“Бу шкафни ҳеч қачон очма”,—деди яна бир фойдаланувчи хазил аралаш.
Бироқ, маълум бўлишича ҳеч бир маслаҳат пост муаллифига ёрдам бермаган. Сабаби у тармоққа жойланганидан 8 соат вақт ўтгач, интернет фойдаланувчиси “Мен уддасидан чиқолмадим”, деб ёзди.