АсосийDunyo

Германия Украина хавфсизлигининг кафилига айланди

'Германия Украина хавфсизлигининг кафилига айланди'ning rasmi

16 февраль куни Германия канцлери Олаф Шольц ва Украина президенти Владимир Зеленский Берлинда Германия Киевга тақдим этишга тайёр бўлган хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги келишувни имзолади.

Украина раҳбари Германияга Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этиш учун келган.

Бу ҳақда Германия канцлери ижтимоий тармоқдаги хабарида айтилади.

"Бугун биз хавфсизлик бўйича узоқ муддатли мажбуриятларимиз тўғрисида шартнома имзоладик - бу тарихий қадам", деб ёзади Шольц.

Сиёсатчига кўра, Германия Россия билан уруш шароитида Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади.

Украина президенти Европага сафари доирасида Германияни кузатиб Францияга боради ва у ерда француз ҳамкасби Эммануел Макрон билан музокаралар ўтказади. Зеленский Париж билан хавфсизлик кафолатлари бўйича худди шундай шартнома имзолаши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар