АсосийDunyo

Россия Украина урушига 211 миллиард доллар сарфлагани маълум қилинди

'Россия Украина урушига 211 миллиард доллар сарфлагани маълум қилинди'ning rasmi

Пентагон расмий вакили Россия шу вақтгача Украина урушига қанча пул сарфлагани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда zamon.uz ёзди.

Маьлумотга кўра Россия 2022 йил февраль ойида бошланган Украина урушига 211 миллиард доллар сарфлаган. Пентагон вакили шунингдек, иқтисодий ўсишдан маҳрум бўлгани ва санкциялар нуқтаи назаридан, Украина можароси Россияга 1,3 триллион долларга тушганини даъво қилмоқда.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Россия молия вазири Антон Силуанов 2024 йилда мамлакат мудофаа қобилиятини таъминлашга сарфланадиган умумий харажатлар деярли 11 триллион рублни ташкил этишини айтган эди. Шунингдек, у давлатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва "махсус операция" (Россия расмийлари Украина урушини шундай номлайди) иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш асосий вазифа эканини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар