24 ёшли британиялик Саймон Берри ғайриоддий трюкни амалга оширди. У трос ёрдамида 70 метр баландликдан аниқлик билан сакраб, пастда турган чойга печеньени ботиришга муваффақ бўлди.
Шеффилд шаҳрида яшовчи экстремаллар ишқибози шу кунгача максимал даражадаги баландликдан аниқ сакраган инсон сифатида эътироф этилмоқда.
Беррининг сўзларига кўра, 70 метрдан сакраб, печеьени чойга ботириш унга осон бўлмаган. Мазкур мураккаб ҳаракатни амалга ошириш учун у узоқ вақт тайёргарлик кўрган. Томошабинларнинг олқишлари рекордчига куч бағишлади.