АсосийDunyo

Америкалик эркак 43 йиллик қамоқ жазосидан кейин оқланди

Америкалик Жеймс Роберт Маккларкин номли маҳбус 43 йиллик қамоқ жазосидан кейин шартли равишда турмадан озод этилди, деб хабар берди “Мail.ru”  нашри.

Жиноий иш қайта кўтарилганда, унинг айбсизлиги маълум бўлди. 

1977 йилда Маккларкин қотилликда айбланган. Ўша пайтда у ўғирликда айбланиб, тўрт йилдан бери қамоқда ўтирган. Унинг қотилликда айбланишига бир кишининг кўрсатмаси сабаб бўлган. Ўшанда Маккларкин айбини тан олмаган. Орадан 43 йил ўтгандан кейин полиция унинг жиноятни рад этувчи алибиси борлигини аниқлади. Бу жиноий иш бўйича яна бир киши қамоққа олинганди. Аммо унинг алибиси ҳам жуда кеч тасдиқланди, у 2015 йилда қамоқда вафот этган.

Бошқа янгиликлар