АсосийJamiyat

Тошкентнинг 3 туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

'Тошкентнинг 3 туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади'ning rasmi

Тошкентнинг 3 туманида электр таъминотида вақтинча узилиш бўлади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ шаҳар филиали хабар берди.

Хабарда айтилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 28 февраль куни қуйидаги ҳудудларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

Миробод тумани: "Файзобод" ва "Оқ уй"  МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;

Учтепа тумани: "Қорёғди" МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;

Олмазор тумани: "Аҳил", "Гулзор", "Мояриқ", "Иброҳим ота" ҳамда "Мискин" МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

Қўшимча қилинишича, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар