1

Бугун сайёрамизда энг кучли магнит бўрони кузатилади

ДУНЁ 22.11.2016, 09:54
Бугун сайёрамизда энг кучли магнит бўрони кузатилади

21 ноябрдан 22 ноябрга қадар Ерга 2016 йил давомидаги энг кучли магнит бўрони ёпирилади, деб хабар берди “Nonbox.ru” нашри.

Бундай магнит бўронининг вужудга келишига Қуёш атмосферасида ёриқнинг пайдо бўлиши сабаб бўлди.

Мутахассислар ҳозирча қуёш шамолларининг қандай қувват даражаси билан Ерга йўналганини аниқлай олишмади. Магнит бўронлари ҳар бир одамга ҳар хил таъсир кўрсатади. Кимнидир мигрень безовта қилса, кимнингдир қон босими кўтарилади, хроник касалликлар қайтадан бош кўтариши мумкин. Техникага келадиган бўласак, магнит бўрони уларга ҳам таъсир этмай қолмайди. Йўлдошли ва радиоалоқалар ишида узилишлар бўлиши кузатилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1