1

Қозоғистонда сув тошқинлари туфайли салкам 70 мингга яқин одам эвакуация қилинди (видео)

ДУНЁ 07.04.2024, 22:00
Қозоғистонда сув тошқинлари туфайли салкам 70 мингга яқин одам эвакуация қилинди (видео)

Қозоғистонда сув тошқини туфайли деярли 64 минг киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш бошқармаси бошлиғи Қаҳарман Оразалин маълум қилди.

Ақтўбе, Қўстанай, Павлодар, Ақмола, Атирау ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида 3391 та хусусий уй, 1059 та далаҳовли ва 79 та турли мақсадлардаги бинолар сув остида қолмоқда.

“Айни пайтда умумий кучларимиз томонидан 63 минг 927 нафар фуқаро қутқарилиб, эвакуация қилинган, улардан 45 нафари имконияти чекланган, 15 минг 283 нафари эса болалардир”, — деди Қаҳарман Оразалин.

Фуқароларни вақтинчалик жойлаштириш марказларида 13 328 нафар киши бор, шундан 6 742 нафари болалар. Улар барча зарур нарсалар билан таъминланган, психологлар фаолият юритмоқда, барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда.

6 апрель куни президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқига мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вазият, эҳтимол, миқёси ва оқибатлари бўйича сўнгги 80 йилдан ортиқ вақт мобайнийда кузатилган энг катта офатдир.

Сув тошқинлари сабабли мамлакатнинг ўнта вилоятида (Абай, Ақмўла, Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанда, Қўстанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон ва Улитов вилоятлари) маҳаллий даражадаги фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1