1

Турсуной Жабборова даст кўтаришдаги 119 кгдан кейин мусобақани охиригача якунлай олмади

СПОРТ 10.04.2024, 22:00
Турсуной Жабборова даст кўтаришдаги 119 кгдан кейин мусобақани охиригача якунлай олмади

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиланднинг Пхукет шаҳрида ўтаётган Жаҳон кубогида дастлабки медалларини қўлга киритди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар қилмоқда.

Бугун эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда Акбар Жўраев ва Шарофиддин Амриддинов кун қаҳрамонига айланишди.

Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Жўраев даст кўтаришда 189 кг, силтаб кўтаришда 227 кг ва икки кураш бўйича 416 кг билан 3 та олтин медални қўлга киритди. Даст кўтаришда 170 кг қайд этган Амриддинов ушбу дастурда бронза медалига эга чиқди. Унинг силтаб кўтаришдаги 208 кг ва икки курашдаги 378 кг натижалари ушбу йўналишларда медаллар учун камлик қилди.

Афсуски, аёллар ўртасида +87 кг вазн тоифасида қатнашган Турсуной Жабборова даст кўтаришдаги 119 кгдан кейин мусобақани охиригача якунлай олмади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1