АсосийЖАМИЯТ

Сирдарёда она мактабга бориб, қиз болани калтаклади

Ҳолат бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

'Сирдарёда она мактабга бориб, қиз болани калтаклади'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятидаги умумий ўрта таълим мактабида ўқувчига нисбатан жисмоний куч ишлатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.

Аниқланишича, 7 сентябрь куни Сирдарё вилоятидаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирида таҳсил олувчи, 2013 йилда туғилган А.З. ва З.А. исмли қизлар дарс вақтида ўзаро тортишиб, низолашган.

Эртаси куни, 8 сентябрьда А.З.нинг онаси С.Ш. ҳолат юзасидан мактаб маъмуриятига мурожаат қилмасдан, белгиланган тартиб-таомилларга зид равишда дарс жараёнида вояга етмаган З.А.ни чақиртирган.

Шундан сўнг улар ўртасидаги суҳбат кескинлашган. Аёл вояга етмаган З.А.нинг бўйнини тирнаб, унга жисмоний куч ишлатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти Бойовут тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда боланинг соғлиғига етказилган зарар даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Болалар омбудсмани вояга етмаган боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши юзасидан ҳолатни кузатишда давом этмоқда.

Ҳолат бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

    Бошқа янгиликлар

    Сирдарёда она мактабга бориб, қиз болани калтаклади - Darakchi.uz