Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида жанжал юз берди. Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Видеода ўқувчи қизларнинг бир-бирини ҳақоратлагани ва сочларидан тортгани кўринади. Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, воқеа иштирокчилари аниқланган.
Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилиб, жанжалнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилган.
Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Қарши шаҳар ИИБга юборилган. Айни пайтда ваколатли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






