АсосийСПОРТ

Ўзбекистон Осиё ўйинларини Филиппин устидан йирик ғалаба билан бошлади

Филиппин терма жамоасининг ягона голига 63-дақиқада Жошуа Мерино муаллифлик қилди.

'Ўзбекистон Осиё ўйинларини Филиппин устидан йирик ғалаба билан бошлади'ning rasmi

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларидаги иштирокини йирик ғалаба билан бошлади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари Филиппин терма жамоасини 5:1 ҳисобида мағлуб этди.

Бугун, 15 сентябрь куни бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни 30-дақиқада очди. Муҳаммадали Ўринбоев ўз номини таблога ёздирди.

Иккинчи бўлимда ўзбекистонлик футболчилар яна 4 та гол урди. Саидумархон Саиднуруллаев 60 ва 70-дақиқаларда дубль қайд этди. 72-дақиқада Рўзибой Файзуллаев гол урган бўлса, 80-дақиқада Муҳаммадали Реимов ҳисобни 5:1 кўринишига келтирди.

Филиппин терма жамоасининг ягона голига 63-дақиқада Жошуа Мерино муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларидаги иштирокини ишончли ғалаба билан бошлади.

Ўзбекистон гуруҳ босқичидаги навбатдаги учрашувини 18 сентябрь куни Қувайтга қарши ўтказади. 22 сентябрь куни эса терма жамоа Вьетнамга қарши майдонга тушади.

    Бошқа янгиликлар