АсосийСПОРТ

Элдор Шомуродов дубль қайд этди: "Бошоқшеҳир" йирик ғалабага эришди

Элдор Шомуродов "Бошоқшеҳир"нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабасида дубль қайд этиб, мавсумдаги голлари сонини 6 тага етказди.

'Элдор Шомуродов дубль қайд этди: "Бошоқшеҳир" йирик ғалабага эришди'ning rasmi

Туркия Суперлигасининг 6-турида "Бошоқшеҳир" ўз майдонида "Генчлербирлиги"ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов дубль қайд этди.

Мезбонлар 9-дақиқада ҳисобни очди. 33-дақиқада эса Шомуродов рақиб жарима майдонида тўпни қабул қилиб, аниқ зарба билан жамоасининг иккинчи голини урди.

Иккинчи бўлим бошида "Бошоқшеҳир" яна бир гол киритди. 65-дақиқада Шомуродов ўзининг иккинчи голини уриб, учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди — 4:0.

Ўзбекистонлик ҳужумчи 77-дақиқада захирага олинди. Унинг ўрнига яна бир ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев майдонга тушди.

Шомуродов ушбу дубль орқали жорий мавсумда Туркия Суперлигасидаги голлари сонини 6 тага етказди. У тўпурарлар рўйхатида Виктор Осимҳен ва Гифт Орбан билан бирга юқори ўринларни бўлишиб турибди.

"Бошоқшеҳир" эса ушбу ғалабадан кейин очколари сонини 7 тага етказиб, турнир жадвалида 12-ўринга кўтарилди.

    Бошқа янгиликлар

    Элдор Шомуродов дубль қайд этди: "Бошоқшеҳир" йирик ғалабага эришди - Darakchi.uz