АсосийСПОРТ

Ўзбекистон шахматчилари Туркияни мағлуб этди

Самарқандда ўтаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 4-турида Ўзбекистоннинг асосий терма жамоалари ғалаба қозонди. Эркаклар Туркияни 2,5:1,5, аёллар эса Аргентинани 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

'Ўзбекистон шахматчилари Туркияни мағлуб этди'ning rasmi

Самарқандда давом этаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 4-тур баҳслари якунланди. Ўзбекистоннинг асосий эркаклар терма жамоаси Туркия устидан 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учта партияда дуранг қайд этилди. Нодирбек Абдусатторов Яғиз Каан Эрдўғмуш, Жавоҳир Синдоров Эдиз Гюрел ва Шамсиддин Воҳидов Эмре Жан билан муроса йўлини танлади. Жамоага ғалаба келтирган ягона натижани Нодирбек Ёқуббоев қайд этди — у Ваҳап Санални мағлуб этди.

Ўзбекистоннинг иккинчи терма жамоаси ҳам 4-турда ғалаба қозониб, Янги Зеландияни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбекистон-3 эса Яман устидан 3,5:0,5 ҳисобида устун келди.

Аёллар ўртасида Ўзбекистон Аргентинадан 3:1 ҳисобида устун келди. Бироқ Ўзбекистон-2 Қирғизистонга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўзбекистон-3 эса Кубага қарши баҳсда 1,5:2,5 ҳисобида имкониятни бой берди.

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси 15 сентябрь куни бошланган бўлиб, мусобақа 27 сентябрга қадар давом этади. Бу Ўзбекистон тарихида илк бор шахмат олимпиадаси ўтказилаётгани билан аҳамиятли.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистон шахматчилари Туркияни мағлуб этди - Darakchi.uz