АсосийСПОРТ

“Нефтчи” Элит Осиё Чемпионлар лигасини ғалаба билан бошлади

Маълумот учун, Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби “Пахтакор” ҳам бугун мусобақадаги илк учрашувини ўтказади.

'“Нефтчи” Элит Осиё Чемпионлар лигасини ғалаба билан бошлади'ning rasmi

Бугун, 14 сентябрь куни Элит Осиё Чемпионлар лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми старт олди. Ўзбекистон чемпиони “Нефтчи” мусобақадаги илк учрашувини ғалаба билан якунлади.

Фарғонада ўтказилган баҳсда “Нефтчи” Ироқнинг “Эйр Форс” жамоасини қабул қилди. Учрашув давомида мезбонлар ҳужумкор футбол намойиш этган бўлса-да, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда ҳам ташаббусни қўлдан чиқармаган фарғоналиклар 83-дақиқада ҳисобни очди. Зоран Марушич бош билан аниқ зарба бериб, рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Шу тариқа “Нефтчи” Элит Осиё Чемпионлар лигасидаги 2026/2027 йилги мавсумни ғалаба билан бошлади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби “Пахтакор” ҳам бугун мусобақадаги илк учрашувини ўтказади. Тошкент клуби сафарда Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” жамоасига қарши майдонга тушади. Баҳс Тошкент вақти билан 23:15 да бошланади.

    Бошқа янгиликлар

    “Нефтчи” Элит Осиё Чемпионлар лигасини ғалаба билан бошлади - Darakchi.uz