1

Суриядаги террорчилар сафига қўшилган икки ўзбекистонлик қидирувга берилди

ЖАМИЯТ 13.04.2024, 22:31
Суриядаги террорчилар сафига қўшилган икки ўзбекистонлик қидирувга берилди

Тошкент шаҳар ИИББ Суриядаги террорчилар сафига қўшилган икки ўзбекистонлик эркак қидирувга берилганини эълон қилди.

Лақаби “Исо чавандоз” бўлган, 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Азиз Тошкентбоев 2012 йилда ишлаш учун Туркияга кетган. 9 йиллик оилавий ҳаётидан сўнг, аёли билан ажрашган.

Бу вақтга келиб халқаро террористик ташкилотлар вакиллари Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар ва бошқаларнинг экстремистик ғоялари таъсирига тушиб бўлган эди. 2014 йилда у диний ақидапарастлик ғоялари таъсирида Сурияга ўтиб, террорчи гуруҳлар сафида жангларда иштирок этади.

1983 йилда туғилган Убайдуллаев Шарип ҳам бузғунчиликка йўғрилган диний маърузаларни эшитиб, жиҳод учун Сурия давлатига чиқиб кетган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1