1

Пойгачи автомобилни ағдариб, мусобақа ғолиби бўлди!(Видео)

ДУНЁ 23.11.2016, 12:20
Теглар: Авто, Видео, YouTube
Пойгачи автомобилни ағдариб, мусобақа ғолиби бўлди!(Видео)

Макаода ўтказилган навбатдаги, автопойгачиларнинг FIA GT World Cup чемпионатида ғалати воқеа рўй берди, пойгачи бошқарувни йўқотиб, автомобилни ағдарди... ва ғолиб деб эълон қилинди, дея хабар беради “Nonbox.ru” нашри. 

Белгиялик пойгачи Лоренс Вантхор ўзининг Audi R8 LMS автомобилида соатига 250 километр тезликда учиб келаётганда, автомобиль бошқарувини йўқотиб, машина тўсиққа урилди. Автомобиль томошабинлар кўз ўнгида ҳавога учиб, ерга ағдарилди. Яхшиямки, пойгача жиддий жароҳатланмади, унинг ўзи мустақил равишда машинадан чиқди.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан чемпионат маъмурияти зудлик билан мусобақани тўхтатди ва вақт чегаралангани боис, уни тугатишга қарор қилди. Ғолиблар эълон қилинаётганда эса илгариги натижаларга асосланиб, белгиялик Лоренс Вантхор ғолиб деб топилди. Машъум автофалокат унинг ғалабани қўлга киритишига монелик қилолмади, балки пойгада ютиб чиқиш ҳуқуқини ҳадя этди!

Мусобақа сўнгида пойгачи журналистларга берган интервьюсида автомобиль ағдарилганда ҳақиқатан ҳам қўрқиб кетганлигини ва бўлиб ўтган воқеадан кейин ўзининг ғолиб деб тан олиниши ғалати туюлаётганини маълум қилди.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1