Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев ўзининг турмуш ўртоғи Салтанат Нукеновани ўлдирганликда айбланиб, 24 йилга озодликдан маҳрум этилди, дея хабар беради республика Олий суди.
“Бишимбаев жабрланувчи Нукеновага нисбатан қийноқлар қўллашда, шунингдек, ўта шафқатсизлик билан қонунга хилоф равишда Нукенованинг ўлимига сабаб бўлганликда айбдор деб топилди”, — дейилади суд қарорида.
Бундан ташқари, суд Бишимбаевнинг амакиваччаси Бахтжан Байжановни собиқ вазир содир этган жиноятни яширгани учун 4 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Бишимбаевнинг хотини 2023 йил 9 ноябрь куни Остонадаги ресторанлардан бирида ўлик ҳолда топилган. Тергов маълумотларига кўра, эри уни саккиз соатча калтаклаган, у бошидан жароҳат олгани ва ички қон кетишидан вафот этган. Марҳумнинг отаси Салтанат Нукенова умрбод қамоқ жазосини кутаётганини айтди. Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги қотилликни тасдиқлади, шунингдек, жиноятда гумонланувчи қўлга олинганини маълум қилди.






