АсосийDunyo

Испаниялик миллиардер ҳамқишлоқларига 210 миллион доллар мерос қолдирди

Corona бренди асосчиси, испаниялик миллиардер Антонино Фернандес ўзи туғилиб ўсган Сересалес дель Кондадо қишлоғида яшовчи ҳар бир инсонга 2,6 миллион доллардан мерос қолдирди, деб хабар беради “Вести”. 

Бу кичик қишлоқда 80 нафар инсон яшайди. Фернандес ҳаммаси бўлиб 210 миллион долларни ҳамқишлоқларига мерос қолдирди. 

Испаниянинг таниқли бизнесмени 2016 йилнинг август ойида 99 ёшида вафот этди.

Қишлоқ аҳолиси марҳум миллиардерга миннатдорчилик билдирмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, қишлоқда ишсизлар кўп.

“Антонино бўлмаганида нима қилардик? Эҳтимол кўчада юриб, садақа сўрармидик”, — дейди қишлоқда яшайдиганлардан бири. 

Фернандеснинг оиласида 13 нафар фарзанд бўлган. Оила аъзолари шу қадар ночор ҳаёт кечирардики, бўлғуси миллиардер мактабни ташлаб, ишлашга мажбур бўлган. 

1949 йилда 32 ёшли испаниялик Мексикага борди ва пиво ишлаб чиқарадиган Grupo Modelo компаниясига ишга кирди.  1971 йилга келиб, у фирманинг бош директори бўлиб тайинланди ва Corona брендини мамлакатдаги энг оммабоп брендга айлантирди.

Бошқа янгиликлар