АсосийСПОРТ

Каннаваро Россия ва Саудия Арабистонига қарши ўйинлар учун таркибни эълон қилди

Абдуқодир Ҳусанов йиғинда иштирок этмайди, Элдор Шомуродов эса унга кечроқ қўшилади.

'Каннаваро Россия ва Саудия Арабистонига қарши ўйинлар учун таркибни эълон қилди'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойидаги FIFA кунлари учун футболчилар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Бош мураббий Фабио Каннаваро Россия ва Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этадиган футболчиларни йиғин таркибига жалб қилган.

Қайд этилишича, Абдуқодир Ҳусанов ноябрь ойидаги йиғинда иштирок этмайди. Элдор Шомуродов эса оилавий сабабларга кўра йиғиннинг дастлабки кунларини ўтказиб юборади.

Терма жамоа мураббийлари ва тиббий штаби ҳимоячининг ҳолатини инобатга олиб, унинг тикланиш жараёнини давом эттириши учун Ҳусановни йиғиндан озод қилишга қарор қилган.

    Бошқа янгиликлар