АсосийСПОРТ

Ўзбекистон – Россия учрашувини тожикистонлик ҳакамлар бошқаради

Маълум қилинишича, учрашувнинг бош ҳаками этиб Гулмуроди Саъдулло тайинланган.

'Ўзбекистон – Россия учрашувини тожикистонлик ҳакамлар бошқаради'ning rasmi

Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини тожикистонлик ҳакамлар бошқаради

Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида 12 ноябрь куни бўлиб ўтадиган футбол бўйича ўртоқлик учрашувига тожикистонлик ҳакамлар бригадаси тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, учрашувнинг бош ҳаками этиб Гулмуроди Саъдулло тайинланган. Унга қанотларда Ҳасан Каримов ва Фарҳод Қуролов ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳс 12 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 20:00 да бошланиши белгиланган.

    Бошқа янгиликлар