АсосийСПОРТ

"Манчестер Сити"мағлуб бўлган ўйинда Ҳусанов жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилди

7 ноябрь куни бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ҳисобни 6-дақиқада Жаир Куньянинг голи орқали очди.

'"Манчестер Сити"мағлуб бўлган ўйинда Ҳусанов жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилди'ning rasmi

Англия Премьер-лигасининг 10-турида "Манчестер Сити" сафарда "Ноттингем Форест"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Шунга қарамай, ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов учрашувда жамоадошлари орасида энг юқори баҳога сазовор бўлди.

7 ноябрь куни бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ҳисобни 6-дақиқада Жаир Куньянинг голи орқали очди. 18-дақиқада Лиам Делап "Ноттингем Форест"нинг иккинчи голини киритди.

Иккинчи бўлимда Райан Шерки 52-дақиқада ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Бироқ 73-дақиқада Лиам Делап яна бир бор дарвозани ишғол қилиб, дубл қайд этди ва жамоасига йирик ғалабани тақдим қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлаб, майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

"Flashscore" статистик портали Ҳусановнинг ўйинини 7,4 баллга баҳолади. Бу «Манчестер Сити» футболчилари орасидаги энг юқори кўрсаткич бўлди.

Маълумот учун, Англия Премьер-лигасининг 10-туридан кейин "Манчестер Сити" 21 очко билан турнир жадвалининг иккинчи поғонасида бормоқда. Манчестерликлар пешқадам "Арсенал"дан 6 очко ортда қолган.

    Бошқа янгиликлар