Санкт-Петербург қонунчилик мажлиси раиси ўринбосари Павел Солтаннинг 22 ёшли қизи туғилган кунида ўз жонига қасд қилди, деб хабар берди “Сosmo.ru” нашри.
Воқеа 24 ноябрдан 25 ноябрга ўтар кечаси Санкт-Петербург шаҳрининг Бутлеров кўчасида жойлашган уйда рўй берди, Настя ўзини кўп қаватли уй деразасидан пастга ташлаган. Қиз оила бошига тушган фалокатни кўтара олмаган. Август ойида у ота-онаси билан автоҳалокатга йўлиққан. Ота-онаси воқеа жойида ҳалок бўлган, Настя эса жиддий тан жароҳати олганига қарамай, омон қолган. У касалхонада ётган вақтида, турмуш қурганига эндигина икки ой бўлган эри уни ташлаб кетиб,ажрашишга ариза берган.
У бу ҳақда Настя ўзининг Фейсбук саҳифасида шундай деб ёзганди:
“Мен эндигина 21 ёшга кирдим. Шу кунгача бир инсон орзу қиладиган ҳамма нарсам – ота-онам, севимли турмуш ўртоғим бор эди. Ҳаммасидан бир кунда айрилдим... Ҳозир касалхонада ўлим билан олишиб ётибман. Бундан буён қандай яшашимни тасаввур қилолмаяпман... Аммо қийин бўлса-да, юрагим айрилиқ азобидан пора-пора бўлиб кетса-да, яшашга куч топишим лозим. Ахир отам болалигида бир оёқ, бир қўлини йўқотганига қарамай, ўзи кўмакка муҳтож бўлса-да, келажакда бошқаларга ёрдам берди. Онам эса 25 йиллик турмуши давомида отамга содиқ бўлиб, уни қўллаб-қувватлади. Мен уларнинг ишини давом эттиришим керак. Одамларга меҳр-муҳаббат улашинг ва ҳаётнинг қадрига етинг...”
08.05.2024, 17:04
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. “Внуково” халқаро аэропортида давлатимиз...02.05.2024, 15:35
АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...21.04.2024, 17:45
Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...15.07.2023, 09:45
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1996 йилда туғилган аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига...