«Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги» шиори остида 2023 йилда республика ёшлари ўртасида ўтказилган мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаларида 3-ўринни эгаллаган Марғилон шаҳар «Баҳрин» маҳалласи ёшлари учун «Стритбол» спорт майдони қуриб, фойдаланишга топширилди.
Таъкидлаш лозимки, ДХХ кубоги – футбол селекциясида иқтидорли ёшларни танлаб олишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, жумладан, ҳозирда «Баҳрин» жамоаси аъзолари М.Тўланов «Нефтчи» клубида, Ш.Эшонқулов эса «Нефтчи» футзал клубида профессионал тарзда фаолият олиб бормоқда.