Мехико штатининг 59 ёшли фуқароси парранда гриппига чалингани аниқланди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Бу инсонда ушбу вирус билан касалланишнинг биринчи ҳолати.
17 апрель куни эркакда иситма, нафас қисилиши, диарея, кўнгил айниши ва умумий безовталик пайдо бўлган. 24 апрель куни бемор шифокорларга мурожаат қилган, шундан сўнг у оғир асоратлар туфайли вафот этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вируслар Мексикада парранда гўштидан топилганини қайд этди. Мутахассислар мавжуд маълумотларни таҳлил қилиб, аҳолининг парранда гриппи билан касалланиш хавфини паст деб баҳолаган.






