6 июнь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида (Қозоғистон) “Нелегал-2024” рейд тадбирлари давомида 27 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда “Dunyo” АА хабар берди.
Ўзбекистон бош консулхонаси маълумотига кўра, улар ноқонуний ишлагани ва Қозоғистонда бўлиб туриш қоидаларини бузганликда гумон қилиниб ушланган. Мазкур ҳолат бўйича Олмаота шаҳридаги бош консулхона томонидан ваколатли органларга тегишли сўров юборилган.
Хусусан, шаҳар полицияси билан алоқа ўрнатилиб, консуллик томонидан керакли чора-тадбирлар амалга оширилган. Шундан сўнг, 10 июнь куни фуқаролар ўз иш жойларига қайтарилган.
Улардан 4 нафарига меҳнат миграцияси соҳаси бўйича қонунчиликни бузгани учун суд томонидан маъмурий жавобгарлик тайинланган, дейилади хабарда.






