АсосийJamiyat

Тошкент мода ҳафталиги ўз ишини якунлади

Энг ёрқин ва тантаналарга бой Тошкент мода ҳафталиги ўз якунига етди. Натижалар сарҳисобини муҳокама қилиш мақсадида ҳафталик ташкилотчилари чет эл делегациялари билан биргаликда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий Кутубхонасига ташриф буюрдилар. 

Учрашувни Ўзбекистон Дизайнерлар Уюшмаси раиси Комилова Холида Хафизовна ўз кириш сўзлари билан очиб берди. Ҳафталик қизиқарли ва фойдали тадбирларга бой бўлди. Тайёргарлик ишлари 11 ой давомида олиб борилди. Дизайнерлар қатнашиш учун ўз аризаларини шу йилнинг январида топшира бошлаганлар. Рақамларда айтадиган бўлсак, Тошкент мода ҳафталиги давомида маҳаллий дизайнерлар, визажистлар ва университет ҳамда касб-ҳунар коллежлари талабалари учун  маҳаллий ва чет эллик профессионал дизайнерлар томонидан маҳорат дарслари ўтказилди. Тошкент мода ҳафталигининг бош стилисти – Юн ЖунгХео визажистлар учун алоҳида мастер классда ўз маҳоратлари билан ўртоқлашди.

Италия, Хитой ва Ўзбекистон дизайнерларининг 6 муаллифлик намойишларида 270дан ортиқ кийим ва аксессуарлар тақдим этилди. Бу йил мода намойишларида иштирок этиш учун ёш дизайнерларнинг 200 дан ортиқ аризалари қабул қилинди. Натижада, подиумда 76 нафар ёш дизайнерлар томонидан яратилган энг ёрқин 44 коллекция намойиш этилди.

“Tashkent Fashion Performance” намойишида Ўзбекистон ва бир қатор бошқа давлатлардан 25 нафар иқтидорли профессионал дизайнерларнинг 198 кўринишни ўз ичига олган 22 та коллекциялари тақдим этилди. Энг кутилган ва якуний шоу – “Миллий Либос” фестивалида 24 муаллиф ўзларининг 22 коллекциясида 180дан ортиқ ишларини намойиш этдилар.

22-дан 27-ноябргача, 6 кун мобайнида омма эътиборига 956 ижодий иш тақдим этилди ва Тошкент мода ҳафталиги учун энг юқори кўрсаткич сифатида янги рекорд ҳисобланди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, мустаҳкам чок қилишнинг қадимий услубларини тиклаб келаётган Бухоролик ҳунарманд ва маҳоратли дизайнерларнинг ҳафталикдаги иштироки ҳам янгилик бўлди. Шунингдек, бу йил қоракўл матоларидан маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ҳам таклиф этилди. Ўзбекистоннингмода соҳасида катта салоҳият ва халқаро подиум ҳамда бозорларга чиқиш учун имконият яратилди.

Матбуот анжуманида Италия, Хитой, Қувайт ваТожикистон делегациялари вакиллари ҳам иштирок этдилар. Италия Мода Палатасининг Фахрли президенти муҳтарам Марио Бозелли таъкидлаб ўтганидек, бу йилги Мода Ҳафталиги ёқимли сюрприз ва совғаларга бой бўлди. “Осиё Рамзи” Ўзбекистон Дизайнерлар Уюшмаси мода ҳафталикларини ташкил этиш доирасида 5 йилдан буён Италия Мода Палатаси билан яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Марио Бозелли ташкилотчиларнинг тизимли, профессионал ва юқори даражадаги ишлари учун миннатдорчилик билдирди.

Хитой делегацияси Шанхай кийим-кечак савдоси Уюшмасининг маркетинг бўйича директории ЧжоуЛитсз Юан бошчилигида ташриф буюрди. У ҳафталикда иштирок этган иқтидорли дизайнерларнинг юқори салоҳияти борлигини айтиб ўтди. Шунингдек, делегация вакили мода, маданият ва таълим соҳаларида Шанхай ва Тошкент халқаро ҳамкорлик маркази бўлишига ишонч билдирди. Тошкент мода ҳафталиги натижалари бўйича таълим соҳасидаги икки томонлама манфаатли лойиҳа устида иш давом эттириладиган бўлди.

Тожикистон дизайнерлари ТМҲ да тлк маротаба иштирок этдилар. Меҳмонлар шундай кенг миқёсли ҳафталикда иштирок этиши мконияти учун ташкилотчиларга алоҳида ташаккур билдирдилар. Улар таъкидлаганидек, “Осиё Рамзи” мода соҳасининг нафақат Ўзбекистонда, балки бутун минтақада ривожланишига катта ҳисса қўшмоқдалар. Ҳафталик доирасида Ўрта Осиё давлатларидан келган дизайнерларнинг иштироки бунинг исботи бўлди. Шунингдек, Қувайтлик дизайнерлар ҳам мазкур тадбирда биринчи марта қатнашдилар. Россиянинг ҚувайтдагиЭлчисининг рафиқаси Елена Соломатина делегациясининг бош вакили бўлди. Уларнинг фикрига кўра, бу соҳада Қувайт эндигина илк қадамларни қўймоқда. Шунинг учун Тошкент мода ҳафталиги улар учун ҳам муҳим ва қадрлибўлганлигини таъкидлади. 

Барча меҳмонлар тадбирларнинг юқори даражада ўтказилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар