Венгриянинг Wizz Air лоукостери қаторасига иккинчи йил дунёнинг энг кечикувчи авиакомпанияси деб топилди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар берди.
2023 йилда Wizz Air рейслари ушланиб қолиши Британияда ўртача 31 дақиқа ва 36 сонияни ташкил этган.
Таҳлилда 2 500 дан ортиқ рейсларни амалга оширувчи авиакомпанияларнинг Буюк Британия аэропортларидан амалга оширилган барча мунтазам ва чартер рейслари ҳисобга олинган. Бекор қилинган рейслар кўзда тутилмаган. Ўтган йили барча авиакомпанияларнинг рейслари ушланиб қолиши ўртача 20 дақиқа ва 42 сонияни ташкил этиб, 23 дақиқали кечикишлар кузатилган 2022 йилга қараганда яхшиланган.
Wizz Air компаниясининг Европадаги арзон авиаташувлар бўйича рақиби — Ирландиянинг Ryanair лоукостери нисбатан анча пунктуал ишлаши маълум бўлди — ўртача 19 дақиқа ва 54 сония кечикиш (14-ўрин).
2023 йилнинг энг кўп кечиккан авиакомпаниялари (топ-10)
- Wizz Air, Венгрия (рейсларнинг ўртача ушланиб қолиши 31 дақиқа ва 36 сония)
- Turkish Airlines, Туркия (28 дақиқа 36 сония)
- Tui, Буюк Британия (28 дақиқа 24 сония)
- Air India, Ҳиндистон (28 дақиқа 12 сония)
- Pegasus Airlines, Туркия (25 дақиқа 6 сония)
- Air Portugal, Португалия (23 дақиқа 48 сония)
- Vueling Airlines, Испания (23 дақиқа 6 сония)
- Swiss Airlines, Швейцария (22 дақиқа 48 сония)
- Air Canada, Канада (22 дақиқа 6 сония)
- British Airways, Буюк Британия (21 дақиқа 36 сония).