АсосийСПОРТ

Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги ғолиби аниқланди

Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги ғолиби аниқланди. Ўзбекистон Кубоги финали доирасидаги "Oi...

Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги ғолиби аниқланди. Ўзбекистон Кубоги финали доирасидаги "Oil Star" – “BMB”учрашуви якунига етди. 

Учрашувнинг 14-дақиқасида “BMB” жамоасининг бразилиялик футзалчиси Ҳебберт Болт ҳисобни очди, 0:1. Орадан 6 дақиқа ўтиб, учрашувнинг 20-дақиқасида Ҳебберт Болт рақиб дарвозасини иккинчи бор ишғол қилди, 0:2. Шу тариқа биринчи тайм якунланди.

 

Иккинчи тайм бошида эса Илҳом Ҳамроевнинг голи эвазига "Оil Star" жамоаси ҳисобни қисқартирди, 1:2. 34-дақиқада эса Ҳусниддин Нишонов “Оil Star” жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди, 2:2.

Асосий вақтда 2:2 қайд этилган бўлса, қўшимча таймларда ҳисоб ўзгармади ва баҳс тақдири пенальтилар сериясида ҳал этилди. 
 

Унда “BMB” 4:3 ҳисобида зафар қучди ва Кубокни ўзиники қилди.

    Бошқа янгиликлар